Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш: янги босқич, янги тенденциялар

12 Июнь 2026 19:46 34 Чоп этиш

2026 йил 11–12 июнь кунлари Хоразм вилоятида “Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар: аниқлашдан суд ҳукмига қадар” мавзусида ўқув курси ташкил этилди.

Мазкур ўқув курсида Судьялар олий кенгаши аъзоси Зиганшина Гўзал Равилевна ҳам иштирок этиб, бундай жиноятларга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу тоифадаги низоларни суд амалиётида кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Машғулотлар давомида кибержиноятчиликка қарши курашиш, рақамли криминалистика, электрон далиллар билан ишлаш, блокчейн технологиялари ва криптоактивларга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech