Оммавий ахборот воситалари вакиллари диққатига!
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳамда Одил судлов академияси ОАВ вакилларини пресс-турга таклиф этади!
✅ Тадбир дастурида сизни нималар кутмоқда?
Иш фаолияти билан танишув: Судьялар олий кенгаши ва Одил судлов академиясининг фаолияти, тизимдаги янгиликлар ва рақамлаштириш жараёнлари билан бевосита танишиш.
Тақдирлаш маросими: Соҳа фаолиятини кенг ёритиб келаётган, ислоҳотлар мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказишда фаоллик кўрсатаётган ҳамда эълон қилинган ижодий танловда ғолиб бўлган журналист ва блогерларни тантанали тақдирлаш.
Биз очиқлик ва ҳамкорлик тарафдоримиз! Суд-ҳуқуқ соҳасини кенг жамоатчиликка холис етказишда биз билан елкадош бўлаётган ижодкорларни ушбу тадбирда кутамиз.
⏰Ўтказилиш вақти: 2026 йил 25 июнь, соат 10:00 да
Жойи: Судьялар олий кенгаши, Одил судлов академияси
Мурожаат учун тел.: +998 (99) 827-93-83

