Бугун Олий суднинг янги раиси Робахон Анваровна Махмудова судьялар ҳамжамияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига таништирилди

22 Июнь 2026 21:01 10 Чоп этиш

Бугун Олий суднинг янги раиси Робахон Анваровна Махмудова судьялар ҳамжамияти ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига таништирилди.

Президентимиз одамлар учун энг муҳим қадриятлардан бири — адолат эканини кўп бор таъкидлаганлар. Жамиятимизда қонунсизлик ва коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт. Зеро, ривожланиш ва фаровонликка қаратилган ҳар қандай ислоҳот фақат мустақил суднинг ишончли ҳимоясидагина чинакам кучга эга бўлади.

Ҳозирда Тошкент халқаро молия марказида Англия ҳуқуқига асосланган суд тизимини шакллантиряпмиз. Амалдаги судларимиз ҳам ана шундай янги тажрибаларга очиқ бўлиши, дунёнинг илғор намуналарини ўз фаолиятида дадил жорий қилиши жуда муҳимдир.

Тизим алоҳида шахсларга боғланиб қолмасдан, кадрлар алмашинувидан қатъи назар, соат механизми каби аниқ ва узлуксиз ишлаши керак. Ҳар бир судья шарафи ва шаънини юксак даражада сақлаган ҳолда эгнидаги мантиясига муносиб бўлиши лозим.

Робахон Анваровнага мустаҳкам ирода ҳамда доимо оқилона, ҳалол ва адолатли қарорлар қабул қилишида улкан муваффақиятлар тилайман!

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech