Ижодий танловга 200 дан ортиқ медиа материаллар Тақдим этилди

23 Июнь 2026 20:42 7 Чоп этиш

Жорий йилнинг 16 июнь куни Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказишда фаоллик кўрсатаётган, шунингдек Судьялар олий кенгаши ҳамда Одил судлов академияси фаолиятини тизимли равишда ёритиб келаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ижодий танлов эълон қилинган эди.

         Танловни ўтказиш бўйича ташкилий гуруҳнинг маълумотларига кўра, ижодий танлов журналист ва блогерлар ўртасида жуда катта қизиқиш уйғотиб, улар томонидан 6 кун ичида Республикамизнинг барча ҳудудларидан 209 та ижодий материаллар тақдим этилган.

Улардан:

107 та телекўрсатув ва видеолавҳалар;

73 та радиоэшиттириш;

19 та интернет материаллари;

10 таси мақола ҳисобланади.

Бу кўрсаткич суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга оммавий ахборот воситаларининг эътибори қай даражада юқори эканлигидан далолат беради.

Танловнинг якуний натижалари 2026 йил 25 июнь куни эълон қилинади ва танлов ғолиблари тақдирланади.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech