Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказди ва қатор янгиликларни эълон қилди:

30 Июнь 2026 16:46 20 Чоп этиш

Ҳар йили 500 минг ўғил-қизни замонавий касбга эга бўлишини таъминлайдиган “Келажак билимлари экотизими” йўлга қўйилади.


Қўлида касби бўлиб, халқаро талаблар асосида янги кўникмаларни эгалламоқчи бўлган ёшларга “касб ваучери”ни бериш йўлга қўйилади. Ушбу “касб ваучери” фоизсиз ссуда шаклида бўлиб, ҳар йили 50 минг нафар ёшнинг замонавий касбларни ўрганиш харажатлари қоплаб берилади.

Халқаро касб танловларида ғолиб бўлган давлат ва хусусий техникум ўқувчилари 100 миллион сўмдан, уларни тайёрлаган устозлари 50 миллион сўмдан мукофот олади.

Олийгоҳ битирувчисини ишга олган тадбиркорга ёш мутахассис учун даромад ва ижтимоий солиқ бир йил ичида 1 фоиз этиб белгиланади.

Ёшлар учун касб ва тил ўрганиш, ишга жойлашиш, тадбиркорлик бўйича ўнлаб хизматлар мавжуд. Бу хизматлардан “ягона дарча” тамойили асосида фойдаланиш учун Ёшлар хаблари ташкил этилади. Ушбу тажриба Сурхондарёдан бошланиб, босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштирилади.

Ёш лидерларни аниқлаш бўйича 5 та йўналишда “ТОП-100” дастури амалга оширилади. Дастур доирасида “янги иқтисодиёт”, АТ ва сунъий интеллект, таълим, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги бўйича юртимиздаги ёшлар ҳамда чет элдаги ватандошларимиз учун очиқ танлов эълон қилинади.

Ҳар бир вазирлик ва тармоқ ўз йўналишида “ТОП-100” иқтидорли ёшлар” дастурини бошлайди ва ўз йўналишидаги халқаро ташкилотларга стажировкага юборади.

Энди ҳар бир вазир, тармоқ раҳбари ва ҳокимлар “1 мингта масалага – ёшлардан 1 мингта ечим” лойиҳасини ишга туширади.

Эндиликда АТ ва сунъий интеллект соҳалари учун кадр тайёрлайдиган олийгоҳларнинг 3-курс талабалари АТ паркда “дуал таълим” асосида ўқишни давом эттиради.

Мутасаддиларга барча 15 та АТ парк ҳудудида компьютер ва мобил ўйинлар яратувчилари учун инкубацион марказ очиб, миллий руҳдаги ўйинларни кўпайтириш бўйича янги тизимни йўлга қўйиш топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech