САЙЁР ҚАБУЛ: ОЧИҚ ВА САМАРАЛИ МУЛОҚОТ
Аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини амалда таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Бугун Кенгаш раҳбарияти томонидан Наманган ва Фарғона вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилди.
Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров Наманган вилояти, Давлатобод туманида жойлашган вилоят Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказиб, унда вилоятнинг турли ҳудудларидан келган кўплаб фуқароларни қабул қилди.
Жумладан, қабул давомида 58 нафар фуқаронинг мурожаатлари ўрганилиб, 8 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Мурожаатчиларнинг 12 та ёзма ариза ва шикоятлари қабул қилинди, 38 таси юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабулда низоли оилалар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларга оила ва никоҳ масалаларига бағишланган видеофильм намойиш этилди.
Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида низоли оилалардан
5 нафари яраштирилди.
Шунингдек, Наманган вилояти Бандлик бошқармаси томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Меҳнат ярмаркасида 64 та корхона ва ташкилот иштирок этиб, турли соҳалар бўйича 1540 та бўш иш ўрни таклиф этилди. Ярмаркада 454 нафар иш изловчи фуқаро қатнашди. Ярмарка якунларига кўра, 52 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 21 нафари эса касб-ҳунарга ўқитиш курсларига йўлланма олди, 320 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Бугун Фарғона вилояти Халқ қабулхонасида ҳам фуқароларнинг мурожаатларини эшитиш, уларни кўриб чиқиш ҳамда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида Судьялар олий кенгаши раиси ўринбосари Н.Бобохонова, Кенгаш судьялари И.Ҳакимов ва Г.Шукурлаевалар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Жами 23 нафар фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг 21 таси фуқаролик ишлар бўйича, 1 таси жиноят ишлари бўйича, 1 таси маъмурий суд ишлари юзасидан мурожаатларни ташкил этади.
15 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, шундан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги низо юзасидан 5 та оилани яраштиришга эришилди.
2 та мурожаат жойида ижобий ҳал қилинди, 1 та ёзма шикоят аризаси қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан бола уч ёшга тўлгунига қадар таъминот ундириш ҳақидаги 2 та, вояга етмаган бола таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги 1 та, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб бўйича 5 та, кредит ва қарз шартномаси бўйича 1 та, фуқаролик ишлари кўрилиб, ариза ва даъво аризалар қаноатлантирилди.









