25 июль – Халқаро судьялар ва суд ходимлари фаровонлиги куни!

20 Июль 2026 21:53 14 Чоп этиш

БМТ Бош Ассамблеясининг резолюция билан нишонланиши белгиланган Халқаро судьялар ва суд ходимлари фаровонлиги куни замирида катта моҳият ётади.

Фаровонлик аввало, судьяларнинг мустақиллиги, ҳалоллиги ва холислигини мустаҳкамлаш учун муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш, уларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига эътибор қаратишда намоён бўлади.

Ўрни келганда алоҳида таъкидлаш жоизки, Янги Ўзбекистон шароитида амалга оширилаётган суд ислоҳотларининг асосий моҳиятини ҳам судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлигини амалда таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш сингари эзгу мақсадлар ётади. Шу маънода бу сананинг миллий суд тизимимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ниҳоятда муҳим.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан ушбу кунни кенг нишонлаш асносида судьялар ва суд аппарати ходимларининг меҳнат шароитлари, иш юкламаси, психологик барқарорлиги, моддий-техник таъминоти, касбий ривожланиш имкониятлари ҳамда ижтимоий ҳимоя даражасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш, улар асосида “Судьялар ва суд аппарати ходимларининг фаровонлик индекси” концепцияси ва уни амалиётга жорий этиш, уларнинг касбий фаолиятидан қониқиш даражасини баҳолаш тизимини йўлга қўйишга қаратилган жуда кўплаб чора-тадбирлар белгиланган ва улар айни пайтда босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Зеро, судьялар ва суд ходимлари фаровонлиги – уларнинг профессионаллиги ва юксак салоҳиятининг асосий омилидир!

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech