ИНТЕЛЛЕКТУАЛ САЛОҲИЯТ БАҲСИ
Бугун, 25 июль — Халқаро судьялар ва суд ходимлари фаровонлиги куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги «Заковат арена» биносида “Заковат” интеллектуал ўйинлари республика босқичи бўлиб ўтди.
Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган суд тизими вакилларидан иборат жамоалар 3 та тур давомида ўзларининг билимдонлиги, тезкор фикрлаш ва жамоавий ҳамжиҳатлик қобилиятини намойиш этишди.
1-ўринни Қорақалпоғистон Республикасининг «Арал» жамоаси қўлга киритди.
2-ўринга Навоий вилоятининг «Туркистон» жамоаси сазовор бўлди.
3-ўринни Наманган вилояти судларининг «Триумф» жамоаси эгаллади.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоаларни тантанали тақдирлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Н.Ҳакимова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Р.Маҳмудовалар таклиф этилди. Таклиф этилган меҳмонлар иштирокчиларни байрам билан қутлаб, ғолибларга фахрий мукофотлар, диплом ва эсдалик совғаларини топширишди.
Суд тизими ходимларининг интеллектуал салоҳияти ва ҳамжиҳатлигини оширишга хизмат қилган ушбу кўтаринки руҳдаги тадбир юқори савияда якунланди.






