Ўзбекистонда аёл судьялар сони ортиб бормоқда

6 Август 2026 15:21 17 Чоп этиш

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотларжараёнида хотин-қизларнинг иштироки тоборакенгайиб бормоқда.
Янги Ўзбекистон шароитида барча соҳаларда бўлгани сингари одил судловни амалга оширишда ҳам аёл судьяларнинг ўрни ва роли ортиб бормоқда.
Бу борадаги статистик маълумотларга мурожаат қиладиган бўлсак:
2025 йил 1 август ҳолатига кўра 229 нафар аёл судья фаолият юритган бўлса, 2026 йил 1 августга қадар яна 40 нафар аёл судьялик лавозимига тайинланди. Шу даврда 15 нафар аёл судья раҳбарлик лавозимларига ўтказилди.
Бугунги кунда суд тизимида 264 нафар аёл судья фаолият юритмоқда. Шундан 6 нафари Олий суд ҳамда вилоят суди раиси ва ўринбосари, 76 нафари Олий суд, вилоят суди судьялари, 23 нафари туман судлари раиси ва ўринбосарлари лавозимда ишламоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech