Янги Ўзбекистон суд тизимида раҳбар аёллар сони ортиб бормоқда

.jpg)
Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар жараёнида, хусусан одил судловни амалга оширишда ҳам раҳбар аёл судьяларнинг ўрни ва роли тобора ортиб бормоқда.
2025 йил 1 август ҳолатига кўра 229 нафар аёл судья фаолият юритган бўлса, 2026 йил 11 августга қадар яна 43 нафар аёл судьялик лавозимига тайинланди. Улардан 18 нафари раҳбар аёл судьялардир.