Янги китоб
МАТОНАТ МАЛИКАСИ
(Ҳалима Муҳитдинованинг ибратли ҳаёти ва ҳуқуқий мероси)
Мазкур китоб машҳур ҳуқуқшунос, таниқли давлат ва жамоат арбоби Ҳалима Муҳитдинованинг таваллудининг 110 йиллигига бағишланади.
Китоб қаҳрамонининг юксак инсоний фазилатлари, судьяликдек оғир ва масъулиятли вазифани шараф билан адо этгани ҳаётий воқеалар ва тарихий материаллар асосида ёритилган.
Биографик хусусиятга эга мазкур китобда Ҳалима Муҳитдинованинг ҳаёти ва фаолиятига оид архив ҳужжатлари, шунингдек, уни яқиндан билган инсонларнинг хотираларидан фойдаланилган. Воқеаларнинг бевосита иштирокчилари ва улар ҳақида яқинларидан эшитган суҳбатдошларнинг ҳикоялари қаҳрамонимизнинг шахсиятини теранроқ очиб беришга хизмат қилади.
