Халқаро анжуман тафсилотлари
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Одил судлов академияси делегацияси Тожикистон халқаро туризм ва тадбиркорлик университетида ташкил этилган "Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида халқаро ҳамкорлик: маданий меросни сақлаш ва ҳимоя қилиш" мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этишди.
Халқаро анжуман доирасидаги учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьяси Гули Шукурлаева, Одил судлов академияси Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси Фарруха Мухитдинова ҳамда Магистратура факультети бош мутахассиси Муроджон Шерматовлар халқаро ҳамкорликнинг амалий аҳамияти тўғрисида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
