Судьялар олий кенгаши раҳбарияти Қорақалпоғистон ва Хоразмда сайёр қабул ўтказишди

24 Октябрь 2026 15:49 21 Чоп этиш

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоров Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонасида ҳамда Кенгаш раиси ўринбосари Н.Бобохонова томонидан Хоразм вилояти Халқ қабулхонасида фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларини тинглаш, кўтарилаётган масалаларни атрофлича ўрганиш ва қонуний ечим топишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда жами 39 нафар фуқаро иштирок этди.

Қабулга келган 2 нафар фуқаронинг масаласи жойида ҳал этилди, 7 нафар фуқаронинг аризаси қабул қилинди.

Қолган 30 та мурожаатлар бўйича вазифалар белгиланиб, масалаларни ўз ваколатлари доирасида қонуний ҳал этиш ҳамда ижросини назоратга олиш юзасидан топшириқлар берилди.

Кенгаш раиси ўринбосари Н.Бобохонова томонидан ўтказилган сайёр қабулда жами 64 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларнинг суд қарорларидан норозилиги, низоларни кўриб чиқиш тартиби, мурожаатларнинг тегишлилиги юзасидан важлари эшитилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, 8 та ёзма ариза қабул қилинди.

Фуқароларга амалдаги қонунчилик талаблари, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартиби ва мавжуд ҳуқуқий имкониятлар юзасидан тушунтиришлар берилди.


Бундай очиқ мулоқотлар фуқаролар билан суд тизими ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини бевосита жойида ўрганиш ва инсон манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech