ЯПОНИЯГА ТАШРИФ: ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ВА ТАЖРИБА АЛМАШИНУВИ
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьяси Султанмурат Давлетмуратов ҳамда Одил судлов академияси вакилларидан иборат делегация Япониянинг Токио шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Ташриф доирасида делегация Япония Олий суди, Юридик тайёргарлик ва тадқиқотлар институти (LTRI), шунингдек, Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги Илмий-тадқиқот ва ўқув институти вакиллари билан учрашувлар ўтказди.
Учрашувларда суд-ҳуқуқ соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, судьяларни тайёрлаш, тайинлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда илғор хорижий тажрибадан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.


