ҲУДУДЛАРДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛЛАР

9 Ноябрь 2026 17:22 13 Чоп этиш

2026 йилнинг 7 ноябрь куни Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятларида Судьялар олий кенгаши раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабуллари ўтказилди.

Судьялар олий кенгаши раиси Х.Ёдгоровнинг Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси биносида ўтказган сайёр қабулида 35 нафар фуқаро қабул қилинди. Қабул қилинган фуқаролар оғзаки мурожаатларининг 28 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 7 та ёзма ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 14 таси фуқаролик ишлари бўйича судларга, 11 таси жиноят ишлари бўйича судлар ва жиноят процессига, 2 таси маъмурий судларга, 1 таси иқтисодий судларга ҳамда 1 таси ҳарбий судга оид бўлди. Шунингдек, 2 та мурожаатда судьяларнинг хатти-ҳаракатларидан норозилик, 4 тасида эса судларга таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Кенгаш раиси ўринбосари Н.Бобохонованинг Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ўтказган сайёр қабулида 75 нафар фуқаро қабул қилинди. Уларнинг 49 нафаридан ёзма ариза ва шикоятлар қабул қилиниб, 26 нафарининг оғзаки мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Қашқадарёдаги мурожаатларнинг 42 таси жиноят, 22 таси фуқаролик, 6 таси иқтисодий, 3 таси маъмурий ишлар бўйича судларга, 2 таси эса ҳарбий судларга оид бўлди.

Ҳудудларда фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш уларнинг муаммоларини яқиндан ўрганиш, мурожаатларига ўз вақтида ечим топиш суд ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашнинг самарали усулидир.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech