Судьялар олий кенгаши вакиллари халқаро конференцияда иштирок этмоқдалар

11 Ноябрь 2026 20:53 20 Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳамда Одил судлов академияси вакиллари Франциянинг Бордо шаҳридаги Миллий магистратура мактабида (ENM) ўтказилаётган Судьяларни тайёрлаш халқаро ташкилотининг (IOJT) XII халқаро конференциясида иштирок этмоқдалар.

Мазкур анжуман судьяларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, суд фаолиятида замонавий технологиялардан масъулиятли фойдаланиш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни ўрганишга қаратилган муҳим мулоқот майдони бўлмоқда. Унда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 200 нафардан зиёд судьялар, суд-ҳуқуқ соҳаси мутахассислари ҳамда судьяларни тайёрлашга ихтисослашган таълим муассасалари вакиллари қатнашмоқда.

Конференция доирасида Судьялар олий кенгаши судьялари Хуршид Садиков ва Хусниддин Камолов "Суд қарорларини қабул қилишда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг халқаро ахлоқий стандартлари" мавзусида маърузалар билан иштирок этдилар.

Шу билан бирга, олиб борилган музокаралар натижасида Одил судлов академияси Судьяларни тайёрлаш халқаро ташкилотининг тўлақонли аъзолигига қабул қилинди.

Ўзбекистон вакиллари хорижий ҳамкасблар билан тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган мулоқотларни давом эттирмоқдалар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech