Судьялар олий кенгаш фаолияти самарадорлигини янада оширишга оид халқаро тадбир бошланди

17 Май 2021 19:13 1505 Чоп этиш

Бугун пойтахтдаги муҳташам “Hilton” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Cудьялар олий кенгаши фаолияти самарадорлигини янада оширишга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича халқаро семинар-тренинг бошланди. 

 Мазкур тадбир Судьялар олий кенгаши томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилиб, унда қайд этилган мавзуга оид масалалар бўйича фикр ва тажриба алмашиш кўзда тутилган. 

Тадбирнинг бугун бўлиб ўтган очилиш маросимида Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссияси директори вазифасини бажарувчи Сюзан Файн ва БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги доимий вакили Матильда Димовска иштирок этиб, мавзу аҳамияти ва долзарблиги, шунингдек ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақида илиқ ва самимий фикрлари билан ўртоқлашди.

Халқаро экспертлар таклиф (онлайн) этилган теринг қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтмоқда. Ва унда Судьялар олий кенгаши мутасаддилари ва Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этишаётир.

Тадбир уч кун давом этади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech