Суд ҳокимияти ва ОАВ ўртасидаги муносабат халқаро экспертлар билан муҳокама қилинди.

16 Июнь 2021 11:54 1230 Чоп этиш

Куни кеча Судялар олий кенгаши ташаббуси билан «Суд ҳокимияти ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги муносабат» мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Судьялар олий кенгаши ва «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирда суд ҳокимияти ва оммавий ахборот воситаларида ўртасидаги ҳамкорлик ва муносабатларнинг ҳуқуқий асоси, бу борада халқаро ҳуқуқий нормалар ҳамда хориж тажрибаси хусусида сўз юритилди.

Тадбирда бир қатор халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбарлари, шунингдек АҚШ Суд институтининг директори Жереми Фогел, ЮНЕСКОнинг ОАВ билан алоқалари бўйича координатори Сабин Улле (Канада), ОАВ ҳуқуқи ва одоб-ахлоқини ўрганиш маркази директори Жейн Киртли(АҚШ) ва бошқа кўплаб нуфузли халқаро экспертлар иштирок этди. Улар ўз тажрибалари ва дунё миқёсида суд жараёнидаги шаффофликлар, очиқ судлар қай маънода манфаатли эканлилиги тўғрисида қизғин фикрларини билдириб ўтдилар.



Экспертлар фикрига кўра, бугунги жамият тараққиётини очиқлик ва шаффофликсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бугунги кун шиддати суд тизими ходимлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасидаги конструктив мулоқотлар самарадорлигини янада оширишни тақозо қилмоқда. Бу жараёнда суд ҳокимияти вакилларининг жамоатчилик билан ишлаш кўникмаларини янада шакллантириш қанчалик муҳим бўлса, оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳам шунчалик муҳимдир. ОАВ вакиллари суд жараёнини ёритишни мақсад қилар экан, аввало улар ахборотларни саралаш маданиятини ўзлаштиришлари керак бўлади. Журналистлар ва блогерлар иштирок этган суд жараёнлари нотўғри талқин этилмаслиги, улар тарқатган матиреал жамият ва давлат обрўсига путур етказмаслиги таъкидлаб ўтилди.

«Судяларнинг якуний қарор қабул қилиши бу алоҳида жараён. Тўғри улар кўриб чиқилган иш бўйича якуний қарор қабул қилиш қилиши ёпиқ ҳолда, алоҳида бир хонада бўлиб ўтади. Бироқ улар нимага асосланган ҳолда бу каби ҳукм чиқарганликларини тушунтириб беришлари ҳам судларнинг шаффофлигидандир», — дейди АҚШ Суд институтининг директори Жереми Фогел.

Бунда судьялар ва журналистлар ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиш, амалий ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда иштирок этган халқаро экпертлар суд ҳокимияти ва оммавий ахборот воситалари ўртасида муносабатни тартибга солувчи халқаро ҳужжатлар мазмун-моҳияти, суд ишларини ёритиш бўйича хориж тажрибаси, муаммо ва ечимлар хусусида маърузалар қилди.

Давра суҳбатида судлар фаолияти ёритилишида суд мустақиллиги ва судьялар дахлсизлиги, инсон шаъни ва қадр-қиммати, жисмионий ва юридик шахсларнинг ишчанлик обрўси муҳофазасига оид масалалар кенг муҳокама қилинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech