Ҳарбий суд судьялари учун ўқув курси ташкил этилди

12 Июль 2021 11:02 1083 Чоп этиш

Судьялар олий Кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида 5-9 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суд судьяларига “Ҳарбий судлар судловига тааллуқли ишларни кўришнинг ўзига хос хусусиятлари ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар” мавзусидаги қисқа муддатли ўқув курси дастури тасдиқланди.

Дастурдан кўзланган мақсад Ҳарбий суд судьяларининг суд-ҳуқуқ, сохавий ва касбий кўникмаларини оширишга қаратилган.

Ўқув курсининг биринчи куни 5 июлда, “Ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўришда амалиётда вужудга келаётган муаммолар ва ҳарбий қисмлар, қўшилмалар ва бирлашмалар, ҳарбий бошқарув органларининг қўмондонлигига нисбатан ҳарбий хизматчиларнинг даъволари бўйича фуқаролик ишларини ва ҳарбий бошқарув органлари ҳамда ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоятларни судларда кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзуларида, ўқиш курсиннг иккинчи куни 7 июлда, “Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар (сўнги қабул қилинган Қонун, Фармон, Қарор)” ва 3 куни
9 июлда “Судьяларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги” ва “Суд этикаси: миллий ва хорижий давлатлар тажрибаси” мавзуларида, қув курси видео-конференц алоқа режимида ўтказилиши белгиланиб, унда Ҳарбий суд судьялари ва суд аппарати ходимлари иштирок этишди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech