Ҳар ишнинг ўз тартиби бор

29 Январь 2022 16:06 922 Чоп этиш

“Тelegram” мессенжердаги “https://t.me/Kusherbayevga_murojaat/52” ботида эълон қилинган мурожаатда судья гўёки даъвогар тарафга ўзи айтиб туриб (ариза) ёздиргани ва ўзи яна адолатсиз қарор қабул қилгани иддао қилинади.  Аниқланишича, даъвогар «MAX INVEST LEASING» МЧЖ жавобгарлар «BARG-SHOXA» МЧЖ ва Ф.Дехкановага нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, 15.05.2019 йилдаги 18-сонли лизинг шартномаси бўйича лизинг объектини қайтаришни ва суд харажатларини жавобгарлардан даъвогар фойдасига ундиришни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2021 йил 8 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси ва қўшимча даъво аризаси қаноатлантирилган. 

Мазкур ҳал қилув қарори Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 28.09.2021 йилдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган.

Ҳал қилув қарори қонуний кучда.

Суд ҳужжатлари қонунийлигига ҳуқуқий баҳо беришга фақат  юқори суд инстанцияси ваколатига эга.

Бундай ҳолатда:

суд қароридан норози тараф тегишли тартибда юқори инстанция судига;

судьянинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлинган тақдир тегишли судлар судьялари малака ҳайъатлари ёки бевосита Судьялар олий кенгашига мурожаат қилиши тавсия этилади.

Чунки, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддасига кўра мурожаатлар уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколати доирасига кирадиган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига бевосита ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга берилиши лозим.

 

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech