Тизимда навбатдаги тайинловлар амалга оширилди

1 Февраль 2022 12:03 2694 Чоп этиш

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар муҳокама қилинган йиғилишда бир неча нафар номзодларни судьялик лавозимида бўлишнинг навбадаги муддатига, шунингдек, ваколат муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган жараён якунида беш нафар судья ваколат муддати даврига, уч нафар нафар номзод судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Кенгаш қарорига кўра:

Хомидов Шерали Сайфуллаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Ашуров Нодир Найимович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Остонов Гайбулла Хайруллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Акбаров Азимжон Насруллаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Ҳайдаров Ўткур Муҳаммадиевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

Нарзулаев Абдурасул Абдулаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Мирзаханов Акмал Хабибуллаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раисининг ўринбосари лавозимига;

Шукуров Анвар Исламович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг раиси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech