“Ибратли судья” мукофоти илк эгаларига топширилди

4 Февраль 2022 14:37 2885 Чоп этиш

Тизим тарихида биринчи марта 16 нафар судья “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлади.

Маълумки, Давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган қатор ўзгаришлар  жорий этилb,, жумладан,одил судловни амалга оширишда юқори рейтинг кўрсаткичга эга бўлган судьяларни «Ибратли судья» мукофоти билан тақдирлаш белгиланган эди.

 Судьялар олий кенгаши қарори кўра, одил судловга эришишдаги кўрсаткичлари баробарида ўзининг чуқур билими ҳамда маънавий фазилатлари билан касбдошларига намуна бўлаётган 16 нафар судья мазкур мукофотга лойиқ, деб топилди.

Эътиборлиси, мукофотга сазовор бўлганлар орасида Олий суддан то туман суди судьяларигача бор. Бу номзодларни саралашда холислик ва оичқлик устувор аҳамият касб этганини яққол кўрсатади.

Куни кеча бўлиб ўтган онлайн маросимда мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.


“Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланганлар

РЎЙХАТИ

 

Ф.И.Ш.

Лавозими

1. 

Рахманкулов Илхомжон Хакимович

Ўзбекистон Республикаси

Олий судининг судьяси

2. 

Хакимова Хуснора Тураджоновна

Ўзбекистон Республикаси

Олий судининг судьяси

3. 

Сапаев Музаффар

Махсудович

Фуқаролик ишлари бўйича

Чимбой туманлараро судининг раиси

4..

Сабиров Эркинжон Кучкарбаевич

Фуқаролик ишлари бўйича

Асака туманлараро судининг раиси

5. 

Ёдгоров Фирузжон

Рахимович

Фуқаролик ишлари бўйича

Бухоро туманлараро судининг раиси

6. 

Эрназаров Максуд Маматқулович

Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман

судининг раиси

7. 

Ғоппоров Ахрор

Олтинович

Жиноят ишлари бўйича Косон туман

судининг раиси

8. 

Жумақулов Фаррух Олимжонович

Навоий туманлараро

маъмурий судининг судьяси

9. 

Турабаева Санобар Илхомжоновна

Фуқаролик ишлари бўйича

Учқўрғон туманлараро судининг судьяси

10. 

Эргашев Марат

Анварович

Жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман

судининг раиси

11. 

Турдимурадов Жахонгир Нарзикулович

Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

12. 

Аллабердиев Санжар Абдушукурович

Қумқўрғон туманлараро

иқтисодий судининг раиси

13. 

Акрамов Аброрхон

Агзамович

Фарғона вилоят судининг

жиноят ишлари бўйича судьяси

14. 

Давлатов Баходир Худайберганович

Боғот туманлараро

иқтисодий судининг раиси

15. 

Садинов Жамшид Саидмуратович

Тошкент вилоят судининг

жиноят ишлари бўйича судьяси

16. 

Эргашев Ғайрат

Шавкатович

Фуқаролик ишлари бўйича

Яккасарой туманлараро судининг раиси

 

 Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech