Судьялар ҳамжамияти: тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш йўлида

4 Февраль 2022 20:24 2421 Чоп этиш

     Кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса, Давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони тизимда катта ўзгаришларга  сабаб бўлди. Фармон  ижроси доирасида судьяларнинг дахлсизлигини  таъминлаш, тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш, муносиб кадрларни танлаш ва тайинлаш, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

2021 йилда Судьялар олий кенгаши қарори билан 38 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, вазифасидан озод этилди.

     Шундан 19 нафари  судьялик қасамёди ва “Судьялар одоби кодекси” талабларини бузгани учун, 8 нафари ўз хоҳишига кўра,  8 нафари бошқа ишга ўтгани, 3 нафари эса вафот этгани муносабати билан ваколати муддатидан илгари тугатилган. Шунингдек,  ўтган йилда 220 нафар судья бошқа турдаги интизомий жавобгарликка тортилди.

     Маълумки, судьялар қонунга мувофиқ одил судловни амалга оширишга ваколат берилган шахслардир. Шу боис барча судьялар бир хил мақомга эга. Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгани боис судьянинг зиммасидаги масъулият  катта.

     Судьянинг мақоми ва масъулиятидан келиб чиқиб, уларнинг ижтимоий муҳофазаси кучайтирилди, фаолияти ҳақли эътирофга муносиблари рағбатлантириб келинмоқда. Куни кеча юқорида фармонга асосан тизим тарихида биринчи марта жорий этилган “Ибратли судья” мукофотининг илк 16 нафар соҳиблари аниқланиб, тантанали равишда топширилди.

     Шу билан бирга 2022 йилдан бошлаб, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш орқали судьяларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида йўл қўйган камчиликлари учун интизомий жавобгарликка тортилганлар ҳақида ҳам мунтазам очиқ ахборот бериб борилади.

Хусусан, жорий йилнинг 3 февраль куни тегишли  билан йўл қўйган камчиликлари ва масъулиятсизлиги учун:

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг судьялари   
А. Бахромов ва Ҳ. Саидов;

Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяcи
Ф.Муродов;

Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судининг судьяси
Ш. Амиров;

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси
А. Жабборов;

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг судьяси
Ш. Абдыжемилова;

Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг судьялари
И. Калниязов ва М. Бекимбетов;

Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг судьяси
Д. Шоматова;

Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьяси
Ж. Бобоназаровлар  интизомий жавобгарликка тортилди.

 

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech