Депутат Кушербаев сиртдан танийдиган судья ҳақида фикр билдирди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев сиртдан танийдиган судья ҳақида фикр билдирди: “Бу инсон билан ҳали бирор марта юзма-юз учрашиб, мулоқот қилмаганман. Лекин уларнинг ОАВдаги холис чиқишларини кузатиб адолатли, ибратли ёш судъялардан экан, деб ҳурматим ошган.
Пок виждонли, фақат қонунларга қараб адолатли қарор қабул қиладиган судъялар ҳақида гап кетганда кўпчилик қатори бу инсон ҳам кўз олдимдан ўтарди.
Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Аброрхон Акрамов "Ибратли судъя" мукофоти билан тақдирланибди.
Жуда хурсанд бўлдим, ҳаққоний танлов”, дея ёзади депутат ўзининг “Телеграм” мессенжеридаги каналида. Ва сўзининг охирига шундай тилак билдиради: “Ота-онасининг дуосида, эл хизматида узоқ йиллар ҳалол хизмат қилиш насиб қилсин!”
Эслатиб ўтамиз, яқинда тизим тарихида биринчи марта таъсис этилган “Ибратли судья” мукофотига 16 нафар судья лойиқ кўрилди.