Саккиз нафар номзод навбатдаги 10 йиллик муддатга тайинланди

16 Февраль 2022 14:39 2789 Чоп этиш

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ваколатига оид бир қанча масалалар қатори ваколат муддати якунига етган судьяларнинг ушбу лавозимида бўлишнинг кейинги муддатига тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Очиқ танлов ва муобиллик асоси ўтган муҳокама якунида Кенгаш қарори билан:

Ғаппоров Азаматжон Абдижабборович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг судьяси лавозимига;

Мирзажонов Нодирбек Рустамович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Абдураззаков Абдусаттор Азаматович – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси лавозимига;

Зайнабидинов Носир Сирожидинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Мирзаев Турғунали Турсунович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг раиси лавозимига;

Шомуродов Ойбек Исломович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Касимов Тимур Абдулазизович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судьяси лавозимига;

Кенжаев Бахтиёр Тўлабоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

 

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech