Етти нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди

16 Февраль 2022 14:41 3088 Чоп этиш

Судьялар олий кенгашининг кеча бўлиб ўтган йиғилишда очиқ танлов ва муқобиллик асосида бир неча нафар судьянинг ваколат муддати даврига қайта тайинлашга оид масала кўриб чиқилди.

Якунда Кенгаш қарори билан:

Тураев Абдулхаким Убайдуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Сиддиков Музаффаржон Иброхимович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Каримов Улуғбек Авазхонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Обидов Бахтиёр Махмуджонович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Кенжабаев Акмал Ахматжанович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Эргашев Марат Анварович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Тайлоқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Олтибоев Абдихаким Маннонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

 

Судьялар олий кенгаши

 матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech