Бу судьяни обрўсизлантиришга уринишдан бошқа нарса эмас!

21 Февраль 2022 18:04 1638 Чоп этиш

Фуқаро Л. Шабанова  “Фейсбук” ижтимоий тармоғи орқали фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раиси ўринбосари Н. Муродов хатти-ҳаракатларига эътироз билдириб, изтеҳзо оҳангида ёзадики, судья қарор чиқариш ўрнига мени ишга жойлаштиришга ҳаракат қилиб, ўзича ҳокимликка қўнғироқ киладими-ей, у ким ўзи: судьями ёки кадрлар нозири?

Аниқланишича, Л. Шабанова Учтепа туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 62-сонли умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига ишга тиклаш, шаън қадр-қимматни ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий зарарни ундириш  тўғрисида даъво билан фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судига мурожаат қилган.

Суднинг 10.01.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантириш рад этилган (судья Н. Муродов).

Ҳал қилув қарори қабул қилингач,  Л.Шабанова унга нисбатан апелляция тартибида шикоят бериши билдириб, уни давлат божи тўловисиз қабул қилишини сўрайди. Айни жараёнда Л.Шабанова иккита жойга вакант лавозимларга танловда қатнашганлиги, бироқ маҳаллий ҳокимликлар етарлича эътибор бермаётганини ҳам айтиб ўтади. Ўз навбатида судья томонидан унинг илтимосномасини қаноатлантириб,  давлат божи тўловини иш апелляция инстанцияси судида кўриб чиқилгунга қадар кечиктирилади. Шунингдек, Учтепа туман ҳокимлигига қўнғироқ қилиб, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, унинг (Л. Шабанованинг) вакант иш жойларига берган аризаси белгиланган тартибда белгиланган тартибда  кўриб чиқилиши лозимлигини билдиради.

Судьянинг туман ҳокимлигига қўнғироқ қилиши бироз ғайритабиийдек кўриниши мумкин.  Бироқ  бу пайтга келиб, низо бўйича қарор қабул қилиб бўлингани ва иш бўйича ҳокимлик  тараф ҳисобланмаслиги эътиборга олинса, судьянинг хатти-ҳаракати ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслиги ўз-ўзидан равшан. Аксинча, бундай хатти-ҳаракат замирида яхшилик  аломатлари бор, холос.

  Ҳал қилув қарори Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатининг 18.02.2022 йилдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилгандан сўнг даъвогар томонида ижтимоий тармоқларда судьянинг суратларини жойлаб, камига истеҳзо оҳангида эътироз билдирилиши, жуда юмшоқ айтганда, судьяни обрўсизлантиришга уринишдан бошқа нарса эмас.

Судьяга нис батан ҳурматсизлик – судга қилинган ҳурматсизликдир. Бу қонун бўйича жавобгарликни келтириб чиқаришни эслатган ҳолда  даъвогарга  юқори суд инстанциясига шикоят қилиш тавсия этилади.

 Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech