Тизимда қайта тайинловлар амалга оширилди

22 Февраль 2022 20:15 3944 Чоп этиш

Судьялар олий кенгашининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам муҳокама этилди.

 Кенгаш қарори билан: 

Ҳайдаров Алишер Абдумаликович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилди.

Опаева Гулчехра Уразалиевна – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Солиев Сарвар Ғайратжонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Хасанов Оловиддин Рахимович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Собиров Фурқат Одилжонович судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бешариқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Муротов Нуриддин Намозович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Мадаминов Бахтиёр Хайдарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Саттаров Омон Ильхамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech