Судьялар олий кенгашида учрашув
Жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида Германия Федератив Республикаси Шимолий Рейн-Вестфалия Федерал ўлкаси Адлия вазирлиги котиби Дирк Ведель бошчилигидаги мазкур ўлканинг прокуратура органлари ва Германия халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди (IRZ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Кенгаш раиси Холмўмин Ёдгоров меҳмонларни ташриф билан қутлаб, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бораётгани, хусусан, юқори малакали судья кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, лавозимга тайинлаш, шунингдек суд тизимида коррупциянинг барвақт олдини олиш бўйича ўзаро алмашилаётган тажрибалар яхши самара бераётганини қайд этди. Шунингдек, Кенгаш ўтган йили германиялик ҳамкорлар билан икки марта халқаро конференция ўтказилгани, бундай тадбирлар бардавом бўлиши мақсадга мувофиқ экани ҳам билдирилди. Бундан ташқари мамлакатимизда ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, судьяларни танлаш ва тайинлашда жорий этилган янги тартиб ва қоидалар ҳақидалар атрофлича маълумот берди.
Ўз навбатида меҳмонлар мамлакатимизда амалга оширилаёт суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва уларнинг ижобий натижаларини эътироф этди. Хусусан, судьяларнинг чинакам мустақиллиги таъминлаш, тизимда коррупциянинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилаётган амалий ишларга юқори баҳо берди.
Учрашувда коррупцияга қарши курашишнинг долзарб масалалари, бу борада икки давлат тажрибалари ҳақида фикр алмашилиб, ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама этилди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати