Одил судловни амалга оширишда аёл судьяларнинг ўрни: эътибор ва эътироф

2 Март 2022 11:55 1604 Чоп этиш

Бугун Судьялар олий кенгашида “Одил судловни амалга оширишда аёл судьяларнинг ўрни: эътибор ва эътироф” мавзуида тадбир бўлиб ўтди. Унда узун-узун маърузалар қилинмади, судья аёллар қандай бўлиши кераклиги хусусида  панд-насиҳатларга ўрин қолгани йўқ. Балки одил судлов фаолиятини самарали амалга оширишда намуна бўлаётган аёл судьяларнинг фаолияти ҳақли эътироф этилди.

Бугун суд тизимида 171 нафар аёл судьялар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 26 нафари тизимда раҳбарлик лавозимига тайинланган. Барча судьялар бир хил мақом ва мажбуриятга эга эканлиги эътиборга олинса, тизимдаги аёл судьялар жамиятда қонунийлик ва ижтимоий адолатни таъминлашда эркаклар билан баробар меҳнат қилаётгани яна бир карра ойдинлашади.

Ваҳоланки, уларнинг зиммасида  одил судлов фаолиятини самарали амалга оширишдан ташқари  саранжом  уй бекаси,  меҳрибон она сифатида фарзандлар тарбиясидек масъулият ҳам бор. Бундай шарафли ва машаққатли вазифалар том маънода фидоийликни талаб қиладики, аёл судьяларимиз буни матонат билан уддалаб келмоқлар. Аёл бир қўли билан дунёни, бир қўли билан бешикни тебратади, дегани шу.

 Тадбирда одил судловни амалга оширишдаги узоқ йиллар самарали меҳнат қилган бир гуруҳ фахрийларга “Фахрий судья” кўкрак нишони, айни пайтда фаолият курсатаётганларга Судьялар олий кенгашининг “Фахрий ёрлиғи” ва эсдалик совғалари  топширилди.

 

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech