Юк кўтарган юзага чиқаверади
9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан суд тизимида узоқ ва самарали фаолият кўрсатган тўққиз нафар фахрийга "Суд фахрийси" кўкрак нишони билан тақдирлангани хабари берилганди.
Жойларда кўкрак нишонини ўз эгаларига топшириш маросимлари бўлиб ўтди. Хусусан, куни кеча Қашқадарё ва Бухорода шундай маросимлар бўлиб ўтди. Яъни, “Қашқадарё вилоят суд раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Эргаш Умиров, узоқ йиллар Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида судья бўлиб фаолият юритган Абдураҳмон Каримов ҳамда Турсунбой Тангриевга “Суд фахрийси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.
Мукофотнинг катта-кичиги бўлмайди. Уларнинг ҳар бири эътироф. Эътирофга эса меҳнат билан эришилади. Тизимда узоқ йиллар меҳнат қилиб, пенсия чиққан фахрийлар учун ҳатто кичик эътиборнинг қадри ўзгача! Ана энди уларнинг нақ “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланишидан туйган қувончининг тасаввур қилаверинг...
Судьяликнинг юки енгил эмас. Бундай юкни кўтарганлар, кўтара олганлар доим юзага чиқади. Кенгаш томонидан фахрийларга берилаётган эътибор ва уларнинг меҳнатлари эътирофи эса бунга яққол мисол.
Эслатиб ўтамиз, “Суд фахрийси” кўкрак нишони давлат раҳбарининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан жорий этилган бўлиб, одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, пенсияга чиққан судьяларга топширилади