Суд тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
Бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтгани хабари берилганди. Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар кўриб чиқилган йиғилишда айрим судьяларни навбатдаги муддатга ва ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам муҳокама этилди.
Якунда Кенгаш қарори билан:
Юсупов Фозил Файзуллаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
Қодиров Самаджон Адхамжанович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Нарзулаев Абдурасул Абдулаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Исмаилов Уткир Машрабович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Разиков Акмал Зухриддинович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Ахунбаев Шерзодбек Алишерович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Мухаммадиев Отабек Исламович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Бундан ташқари:
Ғоппоров Ахрор Олтинович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Мустафаев Отабек Владимирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг раиси лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати