Судьялар ҳамжамиятига янги аъзо қўшилди

18 Май 2022 17:59 689 Чоп этиш

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида Қахаров Уктам Эгамбердиевич судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Илк бор судьялик лавозимига тайинланган У. Қахаров Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг битирувчиси бўлиб, бунга қадар Тошкент шаҳар судида судья катта ёрдамчиси вазифасида ишлаган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech