ИККИ НАФАР СУДЬЯ ЛАВОЗИМИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

18 Май 2022 18:06 537 Чоп этиш

Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибидан икки нафар судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш масаласи ҳам ўрин олгани хабар қилинганди.

Кенгаш қарори билан:

Ёзма аризалари ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги, суд ишини ташкил этишдаги бепарволиги ва интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг судьяси Хамдамжон Хакимов ва Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судининг раиси Шерзод Хўжаниёзов лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Шунингдек, масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг судьяси Бахром Эсанбаев интизомий жазога тортилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech