Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби қабул комиссиясининг АХБОРОТИ

23 Май 2022 20:45 1660 Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2022/2023 ўқув йили учун талабгорлардан фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий суд ихтисосликлари бўйича 2022 йилнинг 15 апрелидан 16 майигача ҳужжатлар қабул қилинди. Мазкур жараёнда жами 752 та талабгорнинг ҳужжати қабул қилинган бўлиб, уларнинг 333 таси (44%) жиноят, 148 таси (20%) фуқаролик, 170 таси (22%) иқтисодий ва 101 таси (14%) маъмурий суд ихтисослигига тегишли.

Ҳудудлар кесимида ҳисобланса, Тошкент шаҳридан 213 та, Самарқанд вилоятидан 68 та, Қашқадарё вилоятидан 63 та, Фарғона вилоятидан 61 та, Қорақапоғистон Республикасидан 45 та, Андижон вилоятидан 43 та, Наманган вилоятидан 42 та, Хоразм вилоятидан 37 та, Сурхондарё вилоятидан 34 та, Бухоро вилоятидан 33 та, Навоий вилоятидан 33 та, Тошкент вилоятидан 32 та Сирдарё вилоятидан 30 та ва Жиззах вилоятидан 18 та ҳужжат топширилган.

Талабгорларнинг 355 нафари суд, 83 нафари прокуратура, 71 нафари юридик хизмат, 70 нафари адлия, 54 нафари адвокатура, 52 нафари ички ишлар, 10 нафари нотариал идора, 8 нафари солиқ, 7 нафари таълим, 4 нафари божхона, 38 нафари эса бошқа идора ва ташкилотларнинг ходимларидир.

Талабгорларнинг 541 нафари (71%) 40 ёшгача, 190 нафари (25%) 40-50 ёшгача, 21 нафари (4%) 50 ёшдан юқори.

Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2022/2023 ўқув йили учун қабул квотаси жами 65 та, шундан жиноят ҳуқуқи бўйича 25 (йигирма беш)та, фуқаролик ҳуқуқи бўйича 20 (йигирма)та, иқтисодий ҳуқуқ бўйича 12 (ўн икки)та ҳамда маъмурий ҳуқуқ бўйича 8 (саккиз)та қилиб белгиланганлиги маълум қилинади.

Қабул комиссияси

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech