Навбатдаги ўқув курси якунланди: унда қандай масалалар муҳокама этилди?
Керакли юкнинг оғирлиги бўлмаганидек, қўшимча билим ва кўникмалар ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Аксинча, қайси касб эгаси бўлмасин, ўз устида муттасил ишламаса, келажаги катта сўроқ остида қолиши аниқ. Судьяларнинг-ку, инчунин: зотан, бундай масъулиятли лавозимга тайинланмоқ бир машаққат бўлса, унинг юки кўтариш каррасига масъулият талаб қилади. Чунки, давр шиддат билан ўзгармоқда. Бундай ўзгаришлар ортидан муносабатларнинг янги-янги қирралари намоён бўлаётир. Шунга монанд судларда кўрилаётган низолар сони-ю салмоғидан ташқари мазмун кўламиям кенгайиб бораётир.
Шу ва шу каби сабаблар судьяларнинг муттасил малакасини ошириб боришни эҳтиёжини пайдо қилиши аён. Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби томонидан бу борада тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқилиб, изчил ижро этиб келинмоқда.
Куни кеча якунига етган ўқув курслари режадаги ишларнинг бир қисми ҳисобланади.
Икки ҳафта давом этган ўқув курслари барча ихтисосликдаги туман (шаҳар) суди судьялари ва бир гуруҳ суд аппарати ходимлари иштирок этди. Курслар онлайш шаклда ўтгани сабаби маълум: ортиқча оворагачилик йўл қўймаслик. Қолаверса, биринчи инстанция судларида (айниқса, фуқаролик судларида) иш ҳажми нечоғли экани сир эмас.
Машғулотлар барча иштирокчилар учун мақбул вақтга белгилангани эса унинг (курсларнинг) самарадорлигини оширишга хизмат қилишини тажрибалар кўрсатмоқда.
Машғулот жадвали ҳам судлар ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда бугуннинг долзарб мавзуларидан шакллантирилди.
Масалан, жиноят ишлари бўйича судларнинг судьялари билан асосан гиёҳвандлик, талончлик, ўғрилик каби жиноятлар, жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар квалификацияси ва жазо тайинлашдаги муаммолар муҳокама қилинган бўлса, иқтисодий судларнинг судьялари билан бўлган машғулотда асосий эътибор шартномалар, уларнинг турлари, бундай ҳужжатларни ўзгартириш ва бекор қилишга оид низоларни кўриб чиқишда учраётган муаммолар ва уларнинг қонуний ечимларига қаратилди.
Фуқаролик ишлари бўйича судларда компенсация ва маънавий зарарни ундириш, уй-жой ва мерос низолари билан боғлиқ низолар кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётгани сир эмас. Мазкур суд судьялари суд аппарати ходимларига мўлжалланган машғулотларида айни шу масалалар муҳокама этилиши ўз-ўзидан равшан.
Ўқув машғулотлар якунида иштирокчиларга малака сертификатлари топширилди.
Сертификатлар пойтахтда фаолият кўрсатаётган судьяларга Судьялар олий мактабининг ўзида топширилган бўлса, ҳудудларда туриб иштирок этганларга эса Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят судлари малака ҳайъатлари мутасаддилари орқали етказилади.