Навбадаги тайинловлар: айрим судьяларнинг иш жойи ўзгарди

31 Май 2022 17:33 871 Чоп этиш

 Кеча бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида Кенгаш ваколатига оид қатор масалалар қатори айрим судьяларни  навбатдаги муддатга, ваколат муддати даврига қайта тайинлаш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, уч нафар судьянинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш туғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

 Судьялар олий кенгаши қарори билан:

 Солиев Умиджон Махмудович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Шаҳрихон туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Рахимов Зарифжон Ахмадович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шералиев Улугбек Қодирович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Мархамат туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Зиядуллаев Шавкат Шарифович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Холиков Умиджон Абдумажитович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Ахмедов Шухратжон Камилович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

Инамов Авазбек Анварович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг раиси лавозимига;

Тогоев Шерали Рамазонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Раджабов Миразиз Анварович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг раиси лавозимига;

Болтаев Суннатжон Музаффарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Қличев Ориф Аллаёрович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.

 

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech