Судья Эрметованинг янги китоби чоп этилди

3 Июнь 2022 12:08 654 Чоп этиш

Судья Шоира Эрметованинг янги китоби чоп этилди. Йўқ, китоб хос доира - ҳуқуққа оид эмас. Аксинча, мавзу ҳаммабоп ва оммабоп  бўлиб, унда Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Умматовнинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилинади.

Публицист  Ҳулкар Ҳотамбоева билан ҳамкорликда ёзилган ушбу асарда ўзига хос услуб, ширали тил ва  нуктадонлик билан ҳамзамонимиз портретига  чизги берилади.  

 Эътиборлиси, китобда инсон садоатининг бош омилиги тинимсиз меҳнат ва изланишда эканини  бир инсон  ҳаёти мисолида ўқувчига етказишга ҳаракат қилинади. айтиш керакки, бунга муваффақ  бўлинган ҳам.

Дарвоқе, Қаҳрамон ҳақидаги китобга Қаҳрамон шоиримиз  Абдулла Ориповнинг машҳур мисраси ном сифатида танланган: "Шундай яшар одатда одам".

Куни кеча Жиззах политехника институтида “Шундай яшар одатда одам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Эслатиш ортиқчалик қилмас - Шоира Эрметова иккита мутахассислик шаҳодатига эга: журналист, ҳуқуқшунос.  Бир неча йил марказий оммавий ахборот воситаларида фаолият юритган. Судьялар Олий кенгаши ҳузурдаги Судьялар олий мактабининг илк битирувчиларидан.

 Айни пайтда фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси.

 

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech