Яна бир ўқув курси якунига етди

5 Июнь 2022 19:01 604 Чоп этиш

 Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида навбатдаги махсус малака ошириш курслар ниҳоясига етди.  Ушбу галги курслар ҳам онлайн шаклда ўтказилиб, унда  суд тизимида давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашга оид мавзу хусусида сўз юритилди.

Бундай мавзу танланиши бежиз эмас.

Маъкумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинган.

Фармонда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан қатор тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб,  уларда иқтисодий ва маъмурий судлар судьяларини қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш кўзда тутилганди.  Судьялар олий мактаби, Олий суд ва Молия вазирлиги ҳамкорликда ўтказилиши белгиланган ўқув курслари, мана, муваффақиятли якунига етди.

 Ўқув машғулотларига Судьялар олий кенгаши, Олий суд ва Молия вазирлигининг тажрибали мутахассислари жалб этилди.  Асосий урғу  давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни тузишда суиистеъмолчиликлар, уларнинг шакли ва турлари, бу борадаги қонунбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришга беришга қаратилди.  

Машғулотлар фақат қуруқ маърузалардан холи, бу борадаги суд амалиёти, қонунчилик ва уни янада такомиллаштиришга оид савол-жавоблар ва қизғин муҳокамалар бой тарзда ўтди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech