Навбатдаги тайинловлар: қайси судьяларнинг иш жойи ўзгарди?
Навбатдаги тайинловлар: қайси судьяларнинг иш жойи ўзгарди?
Хабар қилганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгаш ваколатига оид қатор масалалар кўриб чиқилган йиғилишда айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш ҳам муҳокама этилди.
Қайта тайинловлар очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтди.
Якунда Кенгаш қарори билан:
Мадаминов Дилмурод Абдумаликович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Жаббаров Иброхим Султонмуратович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Асатов Ойбек Сунатиллаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилояти Жиззах туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
Ботиров Жамшид Хайриддинович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
Сарманов Хабибулло Нематович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Оқолтин туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Диёров Ботирали Муродович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
Ашуров Навруз Қурбонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Раупов Умиджон Ғуломович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
Шерматов Беҳзод Қурбонбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Шунингдек:
Мирзохидов Мирғани Адхамович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг раиси лавозимига;
Элмурадов Анвар Нормуратович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати