Ваколати якунига етган айрим судьялар навбатдаги муддатга тайинланди

11 Июнь 2022 14:36 632 Чоп этиш

Кеча бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашида  йиғилишида ваколати якунига етган айрим судьяларнинг ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига тайинлашга оид масаласи ҳам муҳокма этилгани хабари берилганди.

 Айтиш керакки, фаолиятини давом эттириш ҳамма номзодларга ҳам насиб этгани йўқ: айримлари захирага қолдирилган бўлса, айримлари рад этилди.

Жиддий муҳокамалар якунида Кенгаш  қарорига мувофиқ:

Расулова Лазиза Жабборовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судининг раиси лавозимига;

Курбанов Жасурбек Исламович– судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг раиси лавозимига;

Рахманов Фурқат Алибекович– судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси лавозимига;

Худойбердиев Жасурбек Жўраевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинлансин;

Рахматов Аббос Авазбекович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг раиси лавозимига;

Солиева Умидахон Хамидовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Мирзабаев Санжар Худайбердиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Қаршиев Фахриддин Жуманович– судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг раиси лавозимига;

Тавбаев Шавкат Кучкарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Тураев Захриддин Махмудович –судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

 

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech