Кенгашдан сўнг: қайси судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди?
Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибидан айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масала ҳам муҳокама этилажаги хабари берилганди.
Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган жараёнда 19 нафар судьянинг 11 нафари ваколати муддати даврига қайта тайинланди.
Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ:
Султонов Мухиддин Пўлотжонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
Суванқулов Анвар Рахманқул ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Сангиров Нодирбек Рахмон ўғли – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Нафасов Журъат Тураевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Норматов Иномжон Исмоналиевич – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Расулов Ўктам Хайдарович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Кукиев Музаффар Зафарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Хасанова Мехрибон Атабаевна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Муратов Нарзулла Убайдуллаевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинлансин ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Турсунов Хуршид Фарходович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Учқудуқ туман иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
Баҳронов Азизжон Файзуллоевич – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Судьялар олий кенгашининг ушбу қарори қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати