Қайта ишонч – қайта масъулият демак...
Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгаши йиғилишида ваколати муддати якунига етган айрим судьяларни мазкур лавозимда бўлишининг янги муддатига тайинлашга оид масала ҳам кўриб чиқилди.
Якунда қуйидагиларга қайта ишонч билдирилди.
Кенгаш қарори билан:
Якубхўжаев Жахонгир Умархўжаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судининг раиси лавозимига;
Азизов Боходир Шовкатович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Фармонов Бахтиёр Тўйчиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг раиси лавозимига;
Эшчанов Дониёрбек Камилжанович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг раиси лавозимига;
Рахманова Назира Жабборовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Кудратов Азиз Изатуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Акрамов Азиз Асламович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.
Шунингдек:
беш йил давомида Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимида фаолият кўрсатган Абдувахабова Махмуда Асатуллаевна судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати