Навбатдаги ротация: олти нафар судьянинг иш жойи ўзгарди

30 Июнь 2022 23:59 2691 Чоп этиш

Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган муҳокамаларда олти нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланиши ортидан уларнинг иш жойи ўзгарди.

 Судьялар олий кенгаши қарори билан:

 Дусматова Маҳсуда Мусурмоновна судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

 Сафаров Мирмухсин Миркомилович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Гулистон туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

 Намазов Камол Таштемирович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

 Сорабеков Ботир Закирович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Гулистон туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва  шу муносабат билан Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

 Муминов Шароф Ровшанович – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

 Кенжаева Нигора Эсанбоевна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти Навоий туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди

 

Судьялар олий кенгаши

матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech