Тошкент вилоятининг битта туман ва иккита туманлараро судида янги раислар иш бошлади

6 Июль 2022 20:47 2595 Чоп этиш

Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатор масалалар қатори айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масала ҳам муҳокама этилди.

Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган тайинловлар натижасида  қуйидаги судьялар Тошкент вилоятининг битта туман ва иккита туманлараро судида  раис сифатида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Кенгаш қарорига мувофиқ:

Ёриев Илхом Олимович - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Каюмов Хамиджон Журакулович - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Эргашев Давран Баймуратович - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

 

Судьялар олий кенгаши

 матбуот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech