Саккиз нафар номзоднинг беш нафарига ишонч билдирилди
Судьялар олий кенгашининг йиғилишларида кун тартибидаги ҳамма масала, айниқса, ваколат муддати якунига етган судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига тайинлашга оид масала янада жиддий, ўрни келса, кескинроқ муҳокама этилади. Чунки, навбатдаги муддат оз эмас, ўн йил. Айни омил Кенгаш аъзоларининг кўпроқ муҳокамасига сабаб бўлса, иккинчи томондан, беш йил (судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи муддати) судья бўлиб ишлаш кейинги муддатга тайинланиш учун кафолат бўлмаслигини ҳам кўрсатади. Талаб шу: судьялар изчил ўқиш, ўз устида ишлаши лозим, акс ҳолда...
Бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгаши йиғилишида ҳам шундай манзара кузатилди. Натижада ваколати якунига етган саккиз нафар судьянинг беш нафаригага қайта ишонч билдирилди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Уралов Бекзод Маджитович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Турдиев Истам Базарович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Аминов Анварбек Аминбек ўғли - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Зайниева Соҳиба Садриддиновна - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг раиси лавозимига;
Хотамов Хуршид Хотамович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг раиси лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати