Кўпдан кутилган тадбир: “Уч машҳур ўзбек аёли" китоби тақдимоти бўлиб ўтди

25 Июль 2022 14:47 1084 Чоп этиш

Инсонга умр бир марта берилиши рост. Ўша умрни муносиб яшаб ўтган шахсларнинг вафотидан сўнг иккинчи умри бошланади. Ўзбекнинг уч машҳур аёли - Ҳадича Сулаймонова, Мамлакат Восиқова ва Ҳалима Муҳитдинова - ана шундай саодат насиб қилган шахслардир. Ўзбек ҳуқуқшунослари афсоналари бўлган бу аёлларнинг ҳаёти ва фаолияти маънода ибрат, намуна мактабидир.

Судьялар олий кенгашининг ташаббуси билан нашр қилинган “Уч машҳур ўзбек аёли” китобида уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти архив материаллари, тарихий далиллар ҳамда замондошлари, шогирдлари хотиралари асосида очиб берилади. Уларнинг мамлакатимиз юриспруденцияси ривожига қўшган улкан ҳиссалари ҳақида батафсил сўз юритилади.

Мазкур китоб ҳуқуқшуносларга, шу соҳада мутахассис тайёрлайдиган барча таълим муассасалари талабаларига, илмий тадқиқот олиб бораётган изланувчиларга ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech