Манзил – бир, мақсад - муштарак

2 Август 2022 19:51 812 Чоп этиш

Бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Судьялар олий кенгаши ҳамкорлигида “Судьялар корпусини шакллантиришда коррупциянинг олдини олиш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Таъкид этилдики,бугун коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Бу борада қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги  этилишининг ўзи бу   балога қарши курашишда давлатимиз қатъиятидан  далолат бериб турибди.

Агентлик яқинда ташкил этилган ташкилот бўлса-да, коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий механизмларини такомиллаштирилиши, бу жараёнга жамоатчиликни жалб қилиш ҳамда коррупциянинг олдини олиш бўйича идоралараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш қаратилган ваколатларининг йил сайин кенгайтирилаётганлиги Агентлик томонидан амалга оширилаётган ишларнинг натижаларига берилаётган баҳо аслида.

Коррупцияга қарши курашиш битта идора иши эмас. Бу иллатга қарши биргаликда  курашилсагина кутилган самарага эришиш мумкин. Бу эса барча давлат органларидан бу борада изчил ҳамкорлик қилишлари талаб этилади.

Касални даволагандан кўра, унинг олдини олиш муҳим бўлганидек, ҳар қандай иллатни барвақт олдини олиш унга қарши курашишниг энг самарали усули ҳисобланади. Бунинг эса, асосан, икки омили мавжуд: бу очиқлик ва шаффофлик.

Судьялар олий кенгаши  фаолиятида мана шу икки тамойилга алоҳида эътибор қаратаётгани  кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилмоқда. Судьялик лавозимларига муносиб кадрларни танлаш ва муқобиллик асосида тайинлашда  мутлақо янги тартиб ва талаблар жорий этилди. Бу жараёнда илғор ахборот технологияларидан фойдаланиш йўлга қўйилиши натижасида инсон омили кескин чекланди.

  Давлатимиз раҳбарининг “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли фармонида эса Кенгаш фаолиятида очиқ ва шаффофлик  устувор аҳамият касб этиши яна бир бор белигилаб берилди.

 Мазкур фармонда белгиланган вазифаларни сифатли бажаришда Кенгаш ва Агентлик  фаолиятида уйғунликни кўзга ташланади. Чунки,  манзил – бир,  мақсад  - муштарак.

Тадбирда тизимдаги коррупцион ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқараётган омилларни аниқлаш, профилактика қилиш, турли тадқиқотларни амалга ошириш, илк судьяликка кадрларни тайёрлашда одоб-аҳлоқ қоидалари ҳамда ҳалоллик бўйича ўқишларни ташкил этиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, шунингдек, мавжуд қонунчиликни такомиллаштириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.  Бу борада Судьялар олий кенгаши ва Агентлик ўртасида йўлга қўйиладиган ҳамкорлик йўналишлари  хусусида сўз юритилди.

 Судьялар олий кенгаши Агентлик билан эндигина ҳамкорликни бошлаётгани йўқ. Шу пайтгача ҳамкорлик бор эди. Бугунги тадбир ҳамкорликни янада кенгайтириб, янги босқичга кўтаришга кўтарилиш ҳуқуқий асос вазифасини ўташига шубҳа йўқ.

Тадбир якунида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги  ва Судьялар олий кенгаши ўртасида  ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech