Таҳсил якунланди. Олдинда бир довон қолди
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси (2021-2022 ўқув йили) якунланди.
Куни кеча Олий мактабни муваффақиятли тамомлаган 75 нафар тингловчиларга бу ҳақдаги шаҳодат тантанали равишда топширилди.
Тадбирда Судьялар олий кенгаши раҳбарияти, суд-ҳуқуқ тизимининг таниқли вакиллари, фахрийлар ва бошқа ҳурматли меҳмонлар иштирок этди.
Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ташкил этилганидан буён (2017 йил) 132 нафар судьяликка номзодлар магистратура курсларида таълим олган бўлса, улардан 115 нафари (87 фоиз) судьялик лавозимига тайинланди. Бугун эса улар сони яна75 нафарга кўпайди.
Албатта, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсини якунлаш, бу – судьялик лавозими нақд, дегани эмас.
Биритувчиларни яна бир довон – судьялик лавозимига тайинланиш учун муқобиллик асосида ўтадиган очиқ танлов турибди.
Осон бўлмаган шунча босқичлардан муваффақиятли ўтган барча битирувчиларига бўлажак тановларда ҳам муваффақият ёр бўлсин.