Хизмат текшируви якунланди
“Telegram” менссенжеридаги “deputat_kusherbayev” каналида эълон қилинган («Судья прокурор билан маслаҳатлашди») хабарда баён этилган ҳолатлар юзасидан пайтда хизмат текшируви ўтказилаётгани маълум қилинганди.
Хизмат текшируви жараёнида туман прокурори ёрдамчисининг кеч келгани оқибатида суд мажлиси белгиланган вақтда бошланмагани тасдиғини топди. Бироқ суд мажлисидан аввал судья (ўша кунги суд мажлиси ниҳоясида ўқиган ҳукми бўйича) туман прокурори ёрдамчиси билан гўёки маслаҳатлашиб олгани тасдиғини топмади.
Мавжуд ҳолат Судьялар одоби кодекси талаби формал бузилиши эҳтимолини юзага келтирса-да, атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўйилмагани боис судьяни интизомий жавобгарликка тортиш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилди.
Шундай бўлса-да, Тошкент вилояти судлари судьялари малака ҳайътининг йиғилишида ушбу ҳолат муҳокама этилиб, судьялар одил судловга нисбатан турли шубҳалар уйғотувчи ҳар қандай хатти-ҳаракатлардан тийилиши шартлиги яна бир карра кўрсатиб ўтилди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмат